Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен сизга 04/07/2014 "Касса пули" ҳақида савол бергандим, сиз жавобга: "- Сабр қилиб туринг. Бу масалани чуқур ўрганилмоқда. " деб жавоб берган эдингиз. Чуқур ўрганилдими? Устоз, ота онам ҳалиям “касса пулли” ўйнашябди, нима қилишни билмаябман. Уларга Шайх Ҳазратлари жоиз эмас, мумкин эмас, деганлар десам ҳам, рибо экан десам ҳам тушунишмаябди. Улар “бу ҳам қарзку?” дейишябди. Тушунтир, дейишса аниқ тушунтира олмаябман, Аллоҳдан қўрқябман, касса пули рибо бўлса ҳаром еган, кийган бўламизку? Чунки ота онам касса пулини уй розғорига ва ҳар хил нарсаларга ишлатишади. Мисол учун, емоқ–ичмоқ, кийим-кечакка... Отам намозхон, ҳожилар билан гап ўйнайди, барибир касса ўйнашябди. Сўмга ҳам, долларга ҳам. Сиздан илтимос, бу масалани очиқ ёритиб берсангиз, яъни аниқ ҳужжат далиллар билан, шариат қонунлари билан ўргатсангиз. Мен тушунтира беролмаябман, илмсизлигим сабаб... Устоз, узр беодоблигим учун, шунга мажбур бўлдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қарз бўлса, берганини олиш керак. Шунда тўғри бўлади.